23 April 2010
23:26 - Суд Носир Зокирга энг кам иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида жарима солди
Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар суди судьяси Отахўхўжаев раислигидаги маҳкама маҳаллий тадбиркор Носир Зокирни ҳуқуқбузар деб топди ва унга энг кам иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида жарима солди.

“Бирлик”чи Носир Зокирга алоқаси бўлмаган унинг қўқонлик қўш адаши Ўзбекистон Президенти девони олдида очлик эълон қилиш ниятида Тошкент шаҳар ҳокимга ариза берганини 8 апрель кунги хабаримизда маълум қилгандик.

Назаримда, ана шу ариза туфайли бошимга шу савдолар тушди. Қўқонда икки нафар алақандай ўсмир қизни ҳақорат қилибман, улар ИИБга ариза билан мурожаат қилишибди. Қон босимим 180 бўлишига қарамай суд қлишди ва жаримага тортишди, дейди Носир Зокир.

Эслатиб ўтамиз, Қўқон шаҳрининг юбилейи арафасида шаҳарни реконструкция қилиш режаси билан унинг меҳмонхонаси бузиб ташланган ва у 450 миллион сўм миқдорида зарар кўрган. Бу зарарни тўлаш ҳақида суд қарори чиққанига қарамай, у маҳаллий ҳокимият томонидан бажарилмаётибди. Тадбиркор очлик билан Президентнинг эътиборини ўзига қаратмоқчи эди. Унда Ислом Кармидан бошқа ҳеч бир раҳбарга ишонч қолмаганини таъкидлаганди. Натижада, кўриб турганингиздек, унинг ўзи тўрт минимал маош (бир баравари 38 760 сўм) миқдоридаги жарима билан жазоланди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону