23 April 2010
22:34 - “Эзгулик”чи журналист Дилмурод Саййид Навоийдаги қамоқхонага ўтказилди
Ўткир сурункали сил (туберклёз) хасталиги билан Ўзбекистон ИИВ Жазони ижро этиш Бошқармасига қарашли Тошкентдаги 64/18-муассасага келтирилган “Эзгулик”чи журналист Дилмурод Саййид Навоий вилоятидаги 64/49-муассасага қайтариб юборилган. Ўтган йилнинг 12 декабридан бери мазкур Сангородда даволанган журналистнинг иши Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида кўрилиши ҳамон пайсалга солинмоқда. Унинг ҳимоячиси, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Марказий бошқаруви аъзоси Абдураҳмон Ташановнинг айтишича, Олий судга ариза ўтган йилнинг декабрь ойида берилган, уни кўриб чиқиш муддатлари эса аллақачон ўтиб бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоли Дилмурод Саййид ўтган йилнинг ёзида жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти Тайлоқ тумани суди томонидан 12,5 йилга озодликдан маҳрум этилган. Суд ҳукми апеллация ва назоарт босқичларида ўзгартиришсиз қолдирилган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону