22 April 2010
23:38 -
Қирғизистонда тинчлик, бир одамни ўлдиришди, бир одам йўқолиб қолди, қирғизларнинг расмий хабар агентлиги бизнинг ЎзА каби ишламоқда
Кеча биз ҳам хабар берганимиздек, ўзини Вақтли ҳукумат вакиллари деб таништирган одамлар билан кеча Жалолободда учрашувга борган Қурмонбек Боқиевнинг укаси Аҳмат ғойиб бўлганди, балки ўғирланганди. Ҳозиргача ундан бирор хабар йўқ. Вақтли ҳукумат раҳбарининг биринчи ўринбосари Олмосбек Атамбоев бу ишга алоқалари йўқлигини айта туриб, “Бақиевнинг қариндошлари учун энг хавфсиз жой тергов изоляторидир” дебди. Тарихни яхши билан одамларнинг хабари бўлса керак, Иосиф Сталин ҳам шу каби ҳазилларни яхши кўрарди.
Қирғизистонда келаётган хабарлар ичида Омурбек Осмонов исмли кишининг пичоқлаб ўлдирилгани ҳам бор. Ҳамма гап шундаки, Омурбек Осмонов Қирғизистон президенти идорасининг раҳбари Медет Садирқуловнинг автомобиль авариясида ўлишига сабабчи деб топилган ва эркин колонияда яшаётган экан. Уни 18 апрель куни номаълум кишилар чавақлаб кетишибди.
Бу даҳшатли дунёда ҳамма нарса бўлиши мумкин, аммо давлатнинг расмий органлари бу воқеани билган ҳолда, расмий хабар тарқатмаганлар. Бугун мустақил 24.kg агентлиги буни хабар қилди.
Қирғизистондан расмий хабарлар ҳам йўқ эмас. Кеча эрталаб 1,5 соатгина ишлаб, тўсатдан йўқ бўлиб қолган давлатнинг расмий “Кабар” агентлиги Ислом Каримнинг ЎзАси каби бугун ишини давом эттирмоқда. Табиий, кеча у нимага жим бўлиб кетгани ҳақида тушунтириш ҳам берилмаган. У бугун бир тийинлик қиймати бўлмаган 12 та хабар тарқатибди. Улардан бири – Ўш шаҳрида уйларни иситиш системаларини қишги мавсумга тайёрлаш ҳақида. Бу ҳазил эмас, ростдан ҳам “Кабар” шундай хабар тарқатган. Энди ЎзА мақтанса ҳам бўлади, чунки, Марказий Осиёда ундан ҳам баттар ахборот агентликлари бор.
СССРда Горбачев раҳбарлигида бошланган қайта қуриш сиёсати ошкораликдан бошланган эди. Қирғизларнинг Вақтли ҳукумати эса, Боқиев замонида озгина бўлса ҳам бўлган ошкораликни бўғишга тушибди.
Вақтли ҳукумат раҳбарининг бошқа бир ўринбосари Омурбек Текебаевнинг Биринчи Миллий Телеканалда айтишича, Қирғизистонда янги конституция бўйича референдум шу йил 27 июнда, парламент сайловлари 10 октябрда бўлади. Балки, парламент сайловлари билан президент сайлови бир кунда ўтказилади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Носир Зокир
"Бирлик"нинг Наманган вилоятидаги асосчиларидан, партиянинг шу вилоят ташкилоти раиси
Добавить сведения