23 April 2010
02:23 -
Арманистон-Туркия шартномасини ратификаци қилиш арманилар тарафидан тўхтатилди
Ўтган йили 10 октябрда Цюрих шаҳрида АҚШ Давлат Котиби Ҳиллари Клинтон, Россия ва Франция ташқи ишлар вазирлари ҳамда ЕИнинг ташқи сиёсат бўйича ўша вақтдаги бош вакили Хавьер Солананинг ҳам иштирокида Туркия ва Арманистон ташқи ишлар вазирлари ўзаро дипломатик алоқаларни тиклаш ҳамда Усмонли Императорлигининг сўнги йилларидан бери давом этаётган Туркия-Арманистон душманлигига чек қўйиши кутилаётган тарихий шартнома имзолаганлари бизнинг сайтимизда ҳам муҳим хабар сифатида берилганди.
Кейинги воқеалар кўрсатдики, икки томон ҳам бу шартномани ратификация қилишга шошмаяпти. Арманистоннинг мақсади сал кам 20 йил аввал босиб олган Озарбайжон ҳудудларини озод қилмасдан туриб, Туркия билан алоқаларни тиклаш эканлиги олдиндан маълум эди. Туркия эса, имзоланган шартномада бу нарса айтилмаган бўлса ҳам, аввалига босиб олинган Озорбайжон ерларидан арманиларнинг чиқиб кетишини талаб қилди.
Бу масалада Туркиянинг орқага чекинмаслигини тушунган арманилар Туркия-Арманистон шартномасини ратификация қилиш жараёнини тўхтатиб туришга қарор қилдилар. Арманистон президенти бу қарорини кеча телевидение орқали халққа қилган мурожаатида тилга олган.
Арманиларнинг умиди - АҚШнинг ёрдамида Туркияни бу шартномани ратификация қилишга кўндириш эди. Аммо, бўлмади. Ҳатто Туркия-Озарбайжон муносабатларинининг бир оз совишига сабаб бўлган шартноманининг тақдири ҳал бўлди. Уни вақтинча эмас, бутунлай йўқ бўлди, деб ҳисоблаш мумкин.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Васила Иноят
"Бирлик" Партия Марказий Кенгашининг Бош Котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятининг раиси. 2018 йили Тошкентда оламдан ўтди.
Добавить сведения