22 April 2010
15:02 - Ўзбекистон банкларининг умумий активи $10,9 млрд, Қозоғистонда $79 млрд, Ислом Карим алам ичида
Ўзбекистон Марказий Банкининг рус агентликларига берган маълумотига кўра, мамлакатимиздаги банкларнинг умумий активи ўтган йилга нисбатан 33,3% ортиб, 17,1 трлн. сўм, яъни $10,9 млрд бўлибди.

Бу рақамларни тўғри баҳолаш учун уларни бошқалар билан таққослаш зарур. Масалан, Қозоғистон банкларининг умумий активи бу йил 11 трлн 668,6 млрд тенге, яъни $80 млрд экан. Киши бошига солиштирсак, Ўзбекистон Қозоғистондан бу соҳада ҳам тахминан 10 баравардан кўп орқада эканлиги маълум бўлади. Яъни, Қозоғистон аҳолиси биздан тахминан 1,5 камлигини ҳисобга олсак, банк соҳасидаги аҳволимиз бу мамлакатдан 15 баравар ёмонлигини кўриш мумкин.

Ана энди курсорни Ислом Каримнинг кечагина Москвада олинган расмининг устига босиб, уни каттайтиринг. Шунда, янги уй қуришга қурби етмасдан ҳали ҳам эски уйда яшаётган ва Нурсултон Назарбойдан ҳамма соҳада орқада қолиб кетгани учун аламидан афти кесакка айланган одамни кўрасиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону