22 April 2010
13:45 -
Ҳуқуқ ҳимоячилигига даъво қилаётган гуруҳ “Эзгулик”нинг устидан арз билан Тошкент шаҳар судига мурожаат қилди
Шу йил 8 апрелдаги хабарларимизда ўзларини ҳуқуқ ҳимоячилари деб ҳисобловчи Виктория Баженова, Татъяна Давлетова, Людмила Кутеповалар ҳамда Константин Степанов сингари шахсларнинг фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани судига берган даъвоси қаноатлантирилмагани хусусида ёзгандик. “Эзгулик”нинг давлат рамзларини муттасил ҳақорат қилиб, мамлакатдаги аҳволни жаҳон ҳамжамиятига ёмон қилиб кўрсатиши, мамлакат раҳбарлари шахсини мунтазам камститувчи чиқишлар қилиши, жамият раисининг қиёфадошлари (двойниклари) мавжудлиги ҳақидаги даъволарнинг суд томонидан рад қилинганини баён этгандик.
Ана шу гуруҳ суднинг мазкур қарори устидан фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар судига мурожаат қилди. Апеллация тартибида ёзилган шикоятга кўра, “Эзгулик” давлат ва ҳукуматга қарши ташкилот бўлиб, унинг бундай фаолиятига кенг йўл очиб берган Ўзбекистон Адлия вазирлиги мамлакат қонунларини оёғости қилувчи органдир. Ўз ҳисоботларида мамлакатдаги сиёсий жараёнлар бўлган сайловларни адолатсиз деб айтган, инсон ҳуқуқлари борасида эса “оммавий ҳуқуқсизлик... оммавий қўрқув” жумлаларини қўллаган жамият фаолияти тўхтатилиши лозимлиги таъкидланади.
Яқинда очиладиган мазкур маҳкама тафсилотлари кейинги хабарларимизда.