22 April 2010
03:25 - “Эзгулик”чилар Осиё Тарқаққиёт Банкининг анжуманида қатнашишмоқчи
Шу йилнинг 3-4 май кунлари Тошкентда ўтадиган Осиё Тараққиёт Банки Директорлар Кенгашининг 43-чи йиллик анжуманида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти вакиллари ҳам иштирок этиш учун ташкилий қўмитага ариза берди. Тегишли аккередетация учун ҳужжат топширган жамият Марказий бошқаруви аъзолари Абдураҳмон Ташанов ҳамда Суҳроб Исмоиловлар анжуман дориасидаги учрашувларда фуқаролик жамияти позициясини ифода этишга ҳаракат қилишади.

2003 йили Тошкентда ўтган Европа Тикланиш ва Тараққиёт банки анжуманидан фарқли ўлароқ, мазкур йиғинда фақат расмий рўйхатдан ўтган ташкилотлар вакиллари иштирок этишга ҳақли экан. “Эзгулик” ана шу имкониятдан фойдаланади, дейди мухбиримиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону