22 April 2010
03:48 - ШҲТ расмийлари Тошкентга йиғилди
Бугун Тошкентда Шанхай Ҳамкорлик Ташклотига аъзо мамлакат вакиллари йиғилиб, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва унинг оқибатларини бартараф этиш масалаларида кенгашди, дейилади расмий хабарда. Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон ваиллари қатнашган мазкур мажлисида минтақада ўтган йили содир бўлган йирик фавқулодда ҳодисалар, кўрилган чора-тадбирлар ҳақида иштирокчиларнинг ҳисоботлари тингланибди.

Анжумандан сўнг муайян протокол имзоланган, лекин тарқатилган ахборотда протокол тафсилотлари ҳақида бирор гап йўқ. Қирғизистондаги воқелар бугунги йиғилишнинг кун тарибидаги масалага доир, шундай бўлса ҳам, йиғилишда бу мамлакатдаги воқеалар муҳокама қилиб-қилинмагани айтилмайди.

Қолаверса, кечагина Бишкекда Қирғизистон Мудофаа вазири Исмоил Исоқов Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Бош котиби, қозоғистонлик Муратбек Иманалиев билан учрашгани ҳаммага маълум. Аммо, Муратбек Иманалиевнинг ўзи Тошкентдаги йиғилишда борлиги ҳам тилга олинмагани қизиқ. Ўзбекистонда хабарчиликнинг аҳволи шу.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону