22 April 2010
01:15 -
Қирғизистонда бугунги аҳвол ва бизнинг таҳлиллар
Бу мамлакатдаги мустақил агентликларнинг хабарларига кўра:
- Янги Конституция матни 20 майгача таклифлар киритиш учун жамоатчиликка эълон қилинади. Қачон қилиниши айтилмаган. Аммо, Конституциядаги асосий нуқта – ҳач бир партия парламентда 50 фоиздан кўп жой олмаслигини кафолатлайдиган моддалар борлиги. // 24.kg (”Ҳаракат”: Бу мутлақо антидемократик янгилик бўлиб, Қирғизистонни ибтидоийлакка тортади).
- Вақтли ҳукуматда Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлигини раиси бўлган Тўпчибек Турғуналиев 1 майдан бошлаб ҳамма агентлик ходимлари фақат ва фақат қирғиз тилида гаплашишни бошлашларини айтди. // 24.kg (“Ҳаракат”: Умуман олганда ижобий бўлган бу мавзунинг бугун кун тартибига олиб келиниши популистик ва ножиддийликдир. Мақсад ўзларини Россия қўғирчоғи эмасликларини кўрсатиб қўйиш бўлса керак. Бунинг устига, қайта қуриш йиллари Қирғизистон халқ ҳаракатининг раисдоши сифатида сиёсатга кирган Тўпчибек Турғуналиев ҳар бир янги келган ҳукуматни олқишлайди, у билан ҳамкорлик қилади, қисқа вақтдан кейин яна ашаддий мухолифатчиликка ўтади. Бу сафар ҳам шундай бўлишини кутиш керак.)
- Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, фожеавий кунларда оғир ярадор бўлганларга Вақтли ҳукумат номидан 100 мин сўмдан ёрдам берилади. // 24.kg (“Ҳаракат”: Пул давлатники, нима учун у Вақтли ҳукумат номидан берилиши керак?)
- Қирғизистонда ҳукумат алмашгандан бери Россиянинг Бишкекдаги Федерал Миграция Хизмати бўлимига мурожаат қилувчиларнинг сони 3 баравар ошган. // 24.kg (“Ҳаракат”: Демак, Россиянинг ёрдамида ҳокимиятни қўлга олган Вақтли ҳукуматнинг келажагига руслар ҳам ишонишмасдан, мамлакатдан қочишни ўйлашмоқда.)
- Қирғизистон Вақтли ҳукумати Ички ишлар вазирлиги ходимларига маош ошириш учун АҚШдан ёрдам сўрабди // 24.kg (“Ҳаракат”: Ислом Карим 1989 йили Ўзбекистон тахтига ўтқазилганда, унинг биринчи қилган иши ички ишлар ходимларига маошни ошириш ва “ижтимоий муҳофаза” шиори остида уларга кўп нарса бериб, полииция давлати қуриш йўлига ўтганини кўрсатиш бўлган.)
- Қирғизистон ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев кеча БМТ Бош котибининг махсус вакили М. Енч билан кўришиб, БМТ тарафидан Қирғизистонга бериладиган ёрдам масаласини муҳокама қилди. // АКИпресс
- Ўзини Вақтли ҳукумат вакиллари деб таништирган одамлар билан бугун Жалолободда учрашувга борган Қурмонбек Боқиевнинг укаси Аҳмат ғойиб бўлган, балки ўғирланган. // АКИпресс (расмда - ака-ука Боқиевлар, уларнинг қайсибири Аҳмат эканлиги хабарда айтилмаган.)
- Кеча Маёвка қишлоғида ер туфайли содир бўлган тўпалонларда ўлганларнинг сони 5 га, ярадорларнинг сони 40 қа чиққан. // АКИпресс (“Ҳаракат”: АКИпресс агентлиги бугун камида 50 та хабар тарқатиб, Қирғизистоннда бўлаётган сал кам ҳамма воқеаларни ёритди.)
Вақтли ҳукумат қўлида бўлган давлатнинг расмий “Кабар” агентлиги бугун эрталаб 9 дан 10:25 гача 12 та хабар тарқатиб, тўсатдан гумдон бўлди. 12 хабардан иккитаси Аргентинанинг сўнгги диктатори 25 йилга қамалагани ҳақида. Унинг хабарларидан яна иккитаси Қирғизистон Мудофаа вазири Исмоил Исоқов Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Бош котиби, қозоғистонлик Муратбек Иманалиев ва БМТ Бош котибининг махсус вакили М. Енч билан учрашгани ҳақида бўлиб, учрашувнинг тафсилотлари берилмаган. Учрашувлар ҳам кеча бўлган бўлса керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Носир Зокир
"Бирлик"нинг Наманган вилоятидаги асосчиларидан, партиянинг шу вилоят ташкилоти раиси
Добавить сведения