21 April 2010
21:49 -
Абдураҳим Пўлатнинг башорати яна тўғри чиқди: Боқиев истеъфо аризасини тан олмади
17 апрелдаги хабарларимиздан бирида “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлатнинг мухбиримизга айтган қуйидаги сўзлари берилган эди: “Демак, Қирғизистондаги воқеаларни давлат тўнтариши сифатида кўриш давом этади. Қурмонбек Боқиев мамлакатнинг қонуний президенти бўлиб қолаверади. Қолаверса, Боқиев истаган пайтида бундай ариза ёзмаганини айтиши учун етралича асослар бор.”Орадан 4 кун ўтар-ўтмас, бу башорат тўғри бўлиб чиқди.
Русларнинг давлат ахборот агентлиги ИТАР-ТАССнинг хабарига кўра, ҳозир Минскда расман президент Лукашенконинг меҳмони, феълан эса, қочқин сифатида турган Қурмонбек Боқиев матбуот конференцияси ўтказиб, ўзининг ҳали ҳам Қирғизистон президенти эканлигини урғулабди ва шундай дебди: “Мен истеъфоимни тан олмайман. Мени президентликдан воз кечтирадиган куч йўқ. Фақат ўлим мени тўхтатолади. Қирғизистон ҳеч кимнинг мустамлакаси бўлмайди. У демократик давлат яратиш йўлида кетишни давом эттиради”.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону

Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведения
