18 April 2010
23:09 - Қурмонбек Боқиев ҳақида навбатдаги миш-миш: Лукашенко унга бошпана бериш қарорини такрорлабди
Рус агентликлари Белорусия президенти Лукашенко Қирғизистоннинг тахтадан ағдарилган президенти Боқиевга бошпана беришга тайёр эканли ҳақида бугун айтган сўзларни тарқатмоқдалар. Маълумки, Маълумки, Лукашенко Қирғизистонда ҳокимиятга Вақтли ҳукумат келгани куниёқ бу воқеани давлат тўнтариши деб баҳолаган МДҲлик ягона давлат раҳбари бўлганди ва ўшандаёқ Боқиевга бошпана беришга тайёрлигини билдирганди.

Лукашенко Боқиевнинг аниқ қаердалигини билмаслигини, буни билганлар жим турганидан ҳайрон эканлигини ҳам айтган.

Бир нарса аниқ – руслар Қирғизистон артрофидаги ўйинларини ҳали ҳам давом эттирмоқдалар. Фақат ҳокимиятда қолиш учун бу ўйинларга кирган Қирғизистон Вақтли ҳукмати охир-оқибатда ютқазиши шубҳасиз. Лекин, ютқазган қирғиз халқи бўлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону