18 April 2010
22:20 - Лех Лех Качинскийни дафн этиш маросими бошланди
Шу соатларда Краков шаҳридаги подшоҳлар қасрида Польша президенти Лех Качинский ва унинг турмуш ўртоғи Марияни дафн этиш маросими ўтмоқда.

Россия президентининг учоғи Исландиядаги вулқон кулининг хавфига қарамасдан Краков аэропортига ҳеч қандай можорасиз қўнган. Дмитирий Медведев ҳозир маросимда. Украина президенти Виктор Янукович ҳам Краковга учоқда кетгани пешин соатларида эълон қилинганди. Кейин бу хақда ҳеч қандай хабар беримаганига кўра, у аллақачон Краковга етиб келган ва маросимда қатнашаётган бўлса керак.

Айни замонда, кул туфайли Эстония президенти Краковга учолмагани ҳақидаги хабарни тушуниш қийин. Ҳар дом бўлганидек, сиёсат билан реаллик аралашиб кетаётган бўлса ҳайрон бўлмаслик лозим. Кимдир осмонни булут каби қоплаган кулдан қўрқмоқда, кимдир кулни баҳона қилиб, шахсий сабаблар туфайли истамаган маросимида қатнашишдан қочмоқда.

Нима бўлганда ҳам, маросимда қатнашолмаслиги аввалроқ айтилган АҚШ президенти Барак Омаба ва Германия канцлери Ангела Маркел қаторига ҳозир Франция президенти Саркози ва Буюкбритания ташқи ишлар вазири Дэвид Милибенд ҳамда шаҳзода Чарльз ҳам қўшилди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону