19 April 2010
07:12 - Польша президентини дафн этиш маросими Европа лидерларисиз ўтди
Лех Качинский ва унинг турмуш ўртоғи Мария кеча Краковдаги подшоҳлар қасридаги қабристонда дафн этилди. Бир қатор давлат раҳбарларининг иштирокида ўтказилган маросимдан кейин, Качинскийнинг қабри ҳамма учун очилди. Эрталабдан бошланган диний маросимларда 150 минг киши қатнашгани айтилмоқда.

Ғарбий Европа ва Шимолий Америка давлатлари раҳбарлари Исландиядаги вулқон кули туфайли учоқларнинг учиши тўхтатилгани сабабли ёки шуни баҳона қилиб Краковга келмадилар.

Чехия президенти Вацлав Клаус Польша президентини дафн этиш маросимига Ғарб давлатлари раҳбарлари келмаганини қоралади. Унга қўшилиш керак. Чунки, Россия президентининг бу ерга етиб келолгани кўрсатдики, бошқа давлат раҳбарлари ҳам, ҳеч бўлмаганда, Москва ёки Киев орқали Краковга келиш имкониятлари бор эди, аммо улар бундай имкониятдан фойдаланмадилар.

Аслини олганда, Польша президентининг фожеавий ўлими билан боғлиқ сиёсий воқеалар туфайли, Ғарб лидерлари Краковга келишлари шарт эди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону