14 April 2010
04:00 -
“Эзгулик”: Анвар қорига суиқасдда гумонланган шахснинг уйини бузиб ташлашмоқчи
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг бугун тарқатган релизида таъкидланишича, ўтган йилнинг августида Тошкент шаҳар Бош имом хатиби Анвар қори Турсуновга суиқасд қилишда гумонланиб, халқаро қидирувга берилган Одил Абдурасуловнинг уйини бузиб ташлашмоқчи экан. Ҳозирда қидирувда бўлган Одилнинг онаси Раъно аянинг айтишича, Тошкентнинг Қорасув даҳаси Аэродром кўчасидаги бу хонадон ўтган асрнинг 50-йилларида қурилган. Ҳозирда уйда 14 нафар киши иқтиқомат қилади.
Ҳокимият вакилларининг айтишича, мазкур хонадон маҳалладаги бошқа уйлар қатори ноқонуний қурилган, ҳозирда маҳалладаги айнан шу хонадонгина техник талабларга жавоб бермасмиш. Хонадон бузилган тақдирда ҳам уй эгаларига ер участкаси ажратилмайди, боиси уларнинг фарзанди гўё аллақандай давлатда террорчиларга қўшилганмиш. “Бу гаплар бўҳтон, агар фарзандим террорчи бўлса, уни ўзим ўлдираман, у фақатгина намоз ўқирди” дейди қидирувдаги шахснинг онаси Раъно ая.
“Эзгулик”нинг ёзишича, Анвар қори Турсунов ҳодисаси бўйича қўзғатилган иши суд муҳокамаларидан ҳам ўтиб, айбдорлар жазога тортилди. На ўлиги, на тириги маълум бўлмаган Одил Абдурасуловнинг оиласига ўтказилаётган тазйиқлар диндорларга нисбатан қатағон даврида жамоатчиликни ортиқча ажаблантирмаяпти.
Релизнинг тўла матнини жамиятнинг расмий веб сайтида ўқийсиз - www.ezgulik.org