14 April 2010
03:51 -
Ўқувчини тартибга чақирган мураббий жазоланди, фуқарони зўрлаган миршаблар эса йўқ
Мамлакатимизда чоп этиладиган «Новый век» (Янги аср) газетасининг ёзишича, Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Жийдали қишлоғидаги 37-ўрта умумтаълим мактабининг ойнани синдирган ўқувчиси Ёрқин Насимовга шапалоқ туширган педагог Зиёдулло Қурбонқулов жавобгарликка тортилган. Жиноят ишлари бўйича Ғаллаорол тумани суди ҳукми билан домла муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиниб, 3 йил ахлоқ тузатиш ишларига жалб этилган.
Газетанинг Ўзбекистондаги аҳволдан хабари бўлмаган мухбирининг ёзишича, мураббийнинг бу ҳаракати ва унга берилган жазо бошқаларга ўрнак бўлар эмиш. Мана бу каби воқеаларнинг ҳуқуқни ҳимоя қилиши керак бўлган идораларга ҳам ўрнак бўлмаётганини кўрсатувчи мисол.
Дастлабки терговлар пайтида Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ИИБ миршаблари томонидан зўрланган опа-сингил Соатовалар воқеаси БМТ даражасига қадар кўтарилган бўлса-да, айбдорлар ҳанузгача жазоланмади. Чунки бу ҳодиса режим тегирмонини юритиб турган миршаблар томонидан содир этилган, тартиббузар ўқувчини инсофга чақирган мураббийнинг эса режимга керакли жойи йўқ.