14 April 2010
06:05 -
Мардикорларимизга заҳмат камдек оғир дард ҳам илашди
“Озодлик” радиоси тарқатган хабарда айтилишича, Қозоғистон Республикасида тирикчилик қилаётан 13 нафар юртдошимиз ботулизм хасталигини орттирган. Жанубий Қозоғистон вилоятининг маркази Чимкент шифохонасига келтирилган юртдошларимиздан бири вафот этган, яна бирининг аҳволи оғир, у реанимацияда ўлим билан олишмоқда.
Вилояти Санитария эпидимиология маркази мутахассиси Марияш Сейдалиева касалликка чалинганларнинг жами 20 киши экани, уларнинг етти нафари маҳаллий фуқаролар эканини айтган. Уларнинг барчаси консерваланган бақлажон салатидан заҳарланишган, дейди мухбиримиз.