14 April 2010
00:08 - Ҳамдардлик билдирганларга Холиқназар Ғаниевнинг миннатдорчилиги
Мен ва бутун оиламиз бошига тушган оғир жудолик – 40 ёшли тўнғич фарзандим Улуғбекнинг фожеали вафоти муносабати билан менга бевосита, телефон ва Интернет орқали ҳамдардлик билдирган, қайғумизга шериклик билдириб кўнглимизга таскин берган барча таниш ва нотаниш биродарларга ўзим ва оилам номидан чуқур миннатдорчилигимни билдираман. Аллоҳ барчамизни бундай нохушликлардан ўзи асрасин. Ҳаммамизга хурсандчилик кунларида дийдорлашув насиб этсин!

Холиқназар Ғаниев

“Ҳаракат” маъмуриятидан: “Бирлик” Партияси раисининг ўринбосари Холиқназар ака Ғанининг ўғли бевақт вафот этганини 14 мартда хабар қилиб, ҳамма сафдошлар номидан таъзия изҳор қилган эдик.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону