13 April 2010
21:42 -
Дунёдан яккамоховдек ажратиб қўйилган бечора президентимизнинг куни масахарбозларни табриклашга қолибди
Кеча Тошкентда “Инқирoзгa қaрши чoрaлaр дaстурлaрининг сaмaрaдoрлиги вa инқирoздaн кeйинги ривoжлaнишнинг устувoр йўнaлишлaри (Ўзбeкистoн мисoлидa)” мaвзуидaги xaлқaрo илмий-aмaлий кoнфeрeнция бўлиб ўтгани, унинг қатнашчилари Ўзбекистон ҳукуматининг бу соҳадаги ўзи йўқ ютуқларини масхарабозларча олқишлашгани ҳақида хабар берган эдик. Ўша хабаримиз қуйидагича сўзлар билан тамомланганди:
“Қозоғистоннинг диктатори Нурсултон Назарбой шу кунларда АҚШда юксак даражали учрашувлар ўтказиб, мамлакат манфаатлари йўлида музокаралар олиб борар экан, бизнинг Ислом Карим Тошкент конференциясида чет эллик майда мутахассисларнинг олқишларига маст бўлиб ўтиргани - Ўзбекистоннинг ачинарли аҳволини яна бир марта намойиш этмоқда.”
Буларни ёзар экан, дейди мухбиримз, эҳтиросликка берилиб кетмадикми, балки, Ўзбекистондек мамлакатнинг президенти Ислом Карим бу конференция каби майда воқеалардан хабари ҳам йўқдир, хабаримизни ўқиган президент командасининг аъзолари устимиздан кулмасмакан” деган мулҳазаларга ҳам борган эдик.
Давлат расмий органи ЎзАнинг бугунги хабаридан тушундикки, айнан сўнгги мулоҳазаларимиз хато экан. Президент Ислом Карим бу масхарабозликдан нафақат хабардор, ҳатто шу масхарабозларга табрик хати ҳам жўнатган экан.
ЎзА эълон қилган бир неча саҳифалик табрик хати Ислом Каримнинг нақадар ночор ва кулгили ҳолга тушганини яққол кўрсатмоқда. Нимага?
Чунки, дунёда буюк ўзгаришлар бўлмоқда, қўшниларимизнинг президенти Нурсултон Назарбой яқиндагина ҳеч ким билмайдиган қозоқ халқини дунё саҳнасига олиб чиқмоқда, Марказий Осиёда ҳар доим етакчи бўлиб келган ўзбеклар эса, Ислом Карим раҳбарлигида, хусусан, қозоқларнинг ҳам мардикорига айланмоқда.
Ўзбекистоннинг дунёдан яккамоховдек айириб қўйилган президенти Ислом Карим бир гуруҳ масхарабозни табриклаш билан овора.