14 April 2010
01:16 -
Вақтли ҳукумат Боқиевнинг дахлсизлигини бекор қилмаган эмиш
Қирғизистондаги Вақтли ҳукумат аппаратининг раҳбари Эдил Байсаловнинг “Эхо Москвы” радиосига айтишича, Роза Отумбаева президент Қурмонбек Боқиевниннг дахлсизлигини бекор қилувчи ҳеч қандай ҳужжат имзоламаган. Унинг иммунитети давом этмоқда.
Ваҳоланки, ҳозир Вақтли ҳукуматнинг қўлида бўлган расмий “Кабар” агентлиги бугун эрталаб Вақтли ҳукумат раҳбарининг ўринбосари Азимбек Бекназаровнинг сўзларига асосланиб, бу ҳақда декрет чиқарилганини билдирганди. Ҳатто унинг “Агар Боқиев Жалолободдаги митингдан кейин ўзи таслим бўлмаса, махсус хизматлар уни ушлаш учун ҳаракат бошлайдилар” деган сўзлари ҳам расмий хабарда бор эди.