13 April 2010
19:29 -
Жалолободда Боқиев тарафдорларининг митинги бўлиб ўтди, буёғи нима бўлиши номаълум
Қирғизистондаги воқеаларни ёритишда бошқаларга нисбатан мустақилроқ манба эканлигини исботлаб келаётган 24.kg агентлиги хабар беришича, бугун эрталаб 8-9 лар атрофида Жалолободда бошланган Қурмонбек Боқиев тарафдорларининг митинги 2 соатча давом этди, унга 5 минг киши қатнашди. Бу ерда Боқиевнинг ўзи нутқ сўзлади.
Аммо агентлик мухбирининг гўёки гувоҳларга асосланиб, матинг қатнашчиларининг асосий қисми Боқиевнинг қариндошлари, учдан бири эса шунчаки тамошабинлар, деган фикри кулгилидир.
Митинг қатнашчилари Қурмонбек Боқиевни президент деб тан олишларини билдирганлар, унинг ўзи сўнгги воқеаларга баҳо бериб, Вақтли ҳукуматни ноқонуний эканлиги, ўзининг президентлик ваколатлари давом этаётгани, нима учун ўз қариндошларини юксак лавозимларга тайинлагани ҳақида гапирган. Боқиев ўзининг яқин кунларга мўлжалланган режалари ҳақида нима дегани хабарларда айтилмайди. Ноаниқлик давом этади.
Митингда чиққан бошқа нотиқлар, табиий, улар Боқиевнинг тарафдорлари, президентни ҳимоя қилишга ваъда бердилар.
Митинг бўлаётган соатларда давлатнинг расмий “Кабар” агентлиги кеча Вақтли ҳукумат Қурмонбек Боқиевнинг дахлсизлигини бекор қилувчи декрет чиқарганини эълон қилди. Вақтли ҳукумат раҳбарининг ўринбосарларидан бири Азимбек Бекназаровнинг “Агар Боқиев Жалолободдаги митингдан кейин ўзи таслим бўлмаса, махсус хизматлар уни ушлаш учун ҳаракат бошлайдилар” деган сўзлари ҳам расмий хабарда бор.
“Кабар” агентлиги Жалолободдаги митинг ҳақида хабар бергани мақтовга сазовор, аммо митинг қатншчиларининг сонини айтмагани қизиқ.
Вақтли ҳукумат Конституцион Судни ҳам тарқатиш ҳақида қарор чиқаргани эса, унинг саросимада эканлигини кўрсатади.