13 April 2010
18:33 -
Давлат Департаментига кўра, Қирғизистонда давлат тўнтариши бўлмади, Пентаган эса Манас базасидан фойдаланишни тўхтатди
АҚШ Давлат Департаментининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Роберт Блейк ўз мамлакатининг Қирғизистондаги воқеаларга муносабати ҳали аниқ эмаслигини кўрсатувчи баёнотлар берди. Унинг Қирғизистонга жўнаб кетишдан олдин айтган гапларини эълон қилган русларнинг Интерфакс агентлигига кўра:
- АҚШ Қирғизистондаги воқеаларни давлат тўнтариши деб ҳисобламайди,
- Ҳиллари Клинтон Роза Отунбаева билан фақатгина Манас базасининг тақдири ҳақида гаплашган,
- Боқиевнинг тақдирини ҳал қилиш қирғизларнинг ўз иши, аммо ҳамма нарса конституция доирасида бўлиши керак.
Роберт Блейк принципиал нуқталарни атайлаб четлаб ўтгани кўриниб турибди. Биринчидан, у қайси Конституцияни назарда тутмоқда? Агар, эскисини бўлса, унга кўра, Вақтли ҳукумат ноқонуний, янги конституция эса йўқ. Иккинчидан, АҚШ Боқевни президент деб ҳисоблайдими? Роберт Блейкнинг ҳамма нарса конституция доирасида бўлиши керак деган нуқтаи назардан келиб чиқилса, АҚШ Боқиевни президент деб ҳисоблайди. Аммо, айни замонда, ўз базасининг келажаги учун хавотирланиб, бу ҳақда очиқ гапирмайди. Учинчидан, Бишкекда давлат тўнтариши бўлмагани ҳақидаги баёнотнинг моҳияти нима? Ҳокимият Вақтли ҳукуматга қонуний йўллар билан ўтди деганими ёки ҳокимият ҳали ҳам Бақиевда деганими? Бу саволларга жавоб ҳали йўқ.
Айни пайида, русларнинг ИТАР-ТАСС агентлиги Пентаган расмийсининг баёнотига асосланиб хабар беришича, АҚШ ҳарбийлари Манасдаги транзит марказини ҳозирча ишлатмай туришга қарор қилишган. Афғонистонга юк ва аскарлар ташиш бошқа йўллар орқали бажарилади. Бу қарор ҳам АҚШ ҳали Қирғизистондаги воқеалар бўйича бир фикрга келмаганини ёки ўз фикрини ҳали очиқлашни истамаслигини кўрсатади.