13 April 2010
12:15 - Вашингтондаги Ядровий хавфсизик саммити баҳона икки тарафлама учрашувлар ғанимат
Вашингтонда АҚШ президенти Барак Обаманинг ташаббуси билан ўтказилаётган Ядровий хавфсизик саммитининг кечаги, яъни биринчи кунига доир берилаётган хабарларнинг салкам ҳаммаси саммитда қатнашаётган лидерларнинг икки тарафлама учрашувлари ҳақидадир. Ўтган куни Барак Обама Нурсултон Назарбой учрашган эди. Кечаги учрашувларнинг диққатга сазоворлари қуйидагилар:

- Барак Обама ва Хитой Халқ Республикасининг президенти Ху Жинтаонинг учрашувида Эроннинг ядровий программасини тўхтатиш ва Хитой пули юанининг курсини либераллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

- Барак Обама Арманистон президенти Серж Саргсян билан учрашганда Туркия-Арманистон муносабатларини тезроқ нормаллаштиришга чақирибди.

- Туркия Бош вазири Ражаб Эрдўғон ва Серж Саргсян учрашуви ҳам икки давлат орасидаги муносабатларни яхшилаш масалаларига бағишланган.

- Барак Обаманинг Украина президенти Виктор Янукович билан учрашуви натижасида АҚШ Украинага Чернобил АЭСининг хавфсизлигини орттириш учун $250 миллионлик ёрдам берадиган бўлди.

- Барак Обама ва Ҳиндистон Бош вазири Манмохан Сингх Жанубий Осиёда терроризм таҳликаси билан боғлиқ масалалар хусусида гаплашишган.

Россия президенти қандайдир учрашувлар ўтказаётгани ҳақида хабарлар йўқ.

Барак Обама Саммитда қатнашаётган 47 давлатнинг раҳбарлари учун кеқурунги овқатни ҳам ўз ичига олган қабул маросими уюштирди, шахсан ўзи ҳар бир меҳмонни кутиб олиб, қўл бериб кўришди, дейилади Reuters агенлигининг хабарида.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону