13 April 2010
12:43 - Қурмонбек Боқиев 1992 йилги Тожикистон сценарийсини ўйнамоқчи
Маълумки, 1992 йили Бирлашган тожик мухолифати Душанбеда ҳокимиятни қўлга олгач, Россия ва Ўзбекистоннинг ёрдамида Хўжандда мамлакат парламенти йиғилди ва Эмомали Раҳмонни Олий Совет раиси этиб сайлади. Эмомали Раҳмоннинг раҳбарлигида ва Россия билан Ўзбекистоннинг ёрдамида Бирлашган тожик мухолифати Душанбедан ҳайдалди, Эмомали Раҳмон пойтахтга қайтди. Совет руҳидаги диктатура ўрнатилди.

Бугун Қурмонбек Бақиев тарафдорлари Жалолободда митинг ўтказиб, бу ерда қонуний ҳокимиятни тикламоқчилар. Кейин Ўшга борамиз ва у ерда ҳам тартиб ўрнатамиз, деган Қирғизистон президенти, мамлакат пойтахтини Ўш ёки Жалолободга ўтказишни таклиф қилди, дейилади рус агентликлари тарқатган хабарларда.

Агар Жалолободда Боқиевнинг ҳокимияти тикланса, асосан Боқиев тарафдорларидан иборат бўлган парламент бу ерда мажлис ўтказиши ва ҳатто пойтахтни шу ерга кўчириши мумкин. 1992 йил воқеаларидан фарқли ўлароқ, бу ишлар фақат Ўзбекистоннинг ёрдами билан амалга оширилади, Ислом Карим режими яна кучаяди. Аммо, Ўзбекистон президенти Путинга қарши бориб, бу ишга аралашрмикан?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону