13 April 2010
07:30 - Dow Jones индкси молиявий кризисдан сўнгра биринчи марта 11 мингдан ошди
АҚШдаги фондлар, яъни қимматли қоғозлар бозорининг фаоллик даражасини кўрсатувчи Dow Jones индекси кеча Нью-Йорк биржаси бекилганда 11006.95 га тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 2008 йил ёзда бошланган молиявий-иқтисодий кризисдан аввал Dow Jones индекси 13000-14000 ўртасида ўйнаб турган бўлса, 2009 йилнинг февраль ойида энг паст нуқтага тушиб, тахминан 7000 бўлганди. Яъни, бизнес активлиги икки баравар тушганди. Сўнгги бир йилда, орада тушишлар бўлиб турса ҳам, Dow Jones индекси умуман олганда ортиб борди ва бугун у яна бир рамзий поғанани сакраб ўтди.

Жараёнлар шу кетишда кетса, йил охирида фондлар бозори, демак, бизнес активлиги кризисдан олдинги даражага чиққанини, яъни кризис ошиб ўтилганини гапириш мумкин бўлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону