08 April 2010
22:50 -
Қирғизистоннинг янги ҳукумати ўз мақомини қонунлаштирмади, ноаниқлик битмади, “Бирлик” лидерига кўра, демократия таҳлика остида
Бу мамлакатда ҳокимият мухолифат қўлига ўтганини кеча шарҳлаган мухбирларимиз, бугун Қирғизистон парламенти янги ҳукуматнинг мақомини қонунлаштиришига умид билдиришганди. Аммо, кеча мухолифатчилар томонидан босиб олинган парламент биносида бугун эрталаб биринчи матубуот конференцияси ўтказган ва ўзини янги Бош вазир деб танитган Роза Отунбоева парламентининг ҳам тарқатиб юборилганини билдирди. Марказий Сайлов Комиссиясининг тақдири ҳам шундай бўлибди. Роза Отимбоевага кўра, президент ҳам ўз ваколатларини йўқотди, демак, давлатнинг ҳамма функциялари легитимлиги маълум бўлмаган муваққат ҳукуматга ўтди.
Янги Бош вазир ўзига 4 ўринбосар тайинлаганини билдирди. Булар – Социал-демократик партиянинг раиси Олмосбек Отамбоев (у иқтисодий блок масалаларига жавоб беради), Оқ-Шумкор партиясининг раиси Темир Сариев (у молиявий масалалар бўйича маъсул), Ота-Макон партиясининг раиси Умурбек Текебаев (конституцион ислоҳотлар бўйича маъсул ўринбосар) ва Азимбек Бекназаров (у суд ва назорат органларининг иши билан шуғулланади).
Эслатиб ўтиш керакки, Роза Отимбоева Ота-Макон партиясининг асосчиси ва унинг собиқ раисидир, у Ақаев замонида ташқи ишлар вазири ҳам бўлган. Бу партия 1992 йил декабрь ойида расман рўйхатдан ўтиб, унга Адлия вазирлигида гувоҳнома бериш маросимида “Бирлик” халқ ҳаракати раиси Абдураҳим Пўлат ҳам иштирок этган.
Қирғизистонда юзага келган вазият ўта таҳликалидир, дейди ҳозир “Бирлик” Партиясини бошқараётган Абдурҳим Пўлат. Бундай вазият ўз вақтида Озорбайжон ва Тожикистонда ҳам юзага келган, у мамлакатларда тоталитар тузумларнинг тикланишига асос яратганди.
Маълумки, қайта қуриш йиллари яратилган демократик руҳдаги ҳарaкатлар ва партиялар Ўзбекистондан бошқа ҳамма Марказий Осиё мамлакатларида аллақачон битиб бўлган. Қозоғистон ва Қирғизистонда номенклатура мухолифати бор эди. Тоталитар режимларга нисбатан номенклатура мухолифатига эга бўлган режимлар тузукроқ. Аммо, Нурсултон Назарбой Қозоғистонда бундай мухолифатни ҳам йўқ қилди.
Ҳозир Қирғизистонда ҳокимиятни қўлга олган мухолифат демократик эмас, номенклатура мухолифатидир. Унинг лидерлари, билишимча, ҳозир Ислом Каримга ҳавас қилишади. Улар шунча йиллардан бери Ўзбекистонда демократиянинг топталиши, инсон ҳуқуқларининг оммавий паймол қилиниши, Андижонда халқнинг қонга ботирилиши каби воқеаларни қоралашганини эшитмаганмиз. Улар ўтган йили Қурмонбек Боқиев америкаликларнинг Манасдаги авибазасини бекитишга ҳаракат қилганда ҳам оғиз очишмаган.
Қирғизистоннинг янги ҳукумати вазиятдан фойдаланиб, мамлакатда оз бўлса ҳам бор бўлган демократия ниҳолларини йўқ қилиш йўлига ўтса ёки шундай қиладиган режим тузилишига йўл очиб берса, ҳайрон бўлмаслик керак. Аммо, ноумид шайтон деганларидек, воқеалар демократик йўлга тушиб олади, деб умид қиламиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведения