08 April 2010
23:30 -
Қирғизистонда тинч намойишчиларга нисбатан ҳукумат томонидан содир этилган хунрезликни қоралаймиз! (Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Баёноти, 07.04.2010)
Сўнгги маълумотларга кўра, қўшни Қирғизистондаги норозилик намойишлари даврида 70 нафардан ортиқ қурбонлар берилди, 500 га яқин фуқаролар турли даражада тан жароҳатлари олди. Таласдан Бишкекка қадар чўзилган норозилик митингларини бостириш мақсадида ҳукумат қўшинлари томонидан жанговар патронлар, зирҳли техникалардан фойдаланилиши мамлакат халқи, фуқаролик жамияти вакиллари ҳамда халқаро ташкилотлар томонидан қораланмоқда. Мамлакатдаги мустақил телеканаллар Қирғизистон ҳукумати биноси, марказий кўчалардаги қон, намойишчилар жасади акс этган лавҳаларни намойиш этмоқда. Интернет саҳифаларида хунрезликларни акс эттирган тасвирлар пайдо бўлди.
Мамлакат Бош вазири Дониёр Усенов ҳукуматнинг истеъфо бергани, Президент Қурманбек Боқиев эса ўз ваколатини топширганини эълон қилди. Мамлакат Ташқи ишлар вазирлигининг собиқ раҳбари Роза Отунбоева бошчилигида муваққат ҳукумат ташкил этилди. Афсуски, қўшни Қирғизистондаги мазкур вазият борасида юртдошларимизни информацион очликда тутиб турган Ўзбекистон ҳукумати ўз позициясини билдиргани йўқ. Ҳатто ўзларини мустақил деб ҳисобловчи маҳаллий оммавий ахборот воситаларида ҳам доимгидек мазкур ҳодисалар юзасидан бирорта хабар мавжуд эмас.
Ҳолбуки, қўшни мамлакатда юзага келган ижтимоий-сиёсий таранглик коррупция, нодемократик сиёсат маҳсули бўлиб, Боқиев ҳукумати амалда давлат бошқарувига қодир эмаслигини кўрсатди. Бошқа ҳукуматлар раҳбарларига ҳам сабоқ бўлишга арзирли мазкур ҳодисалар Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаолларини ҳам чуқур таассуфга солди.
Шу боисдан жамиятимиз қурбонларнинг яқинлари, жафокаш қирғиз халқига чуқур таъзия изҳор қилиш билан бир қаторда, Қирғизистон муваққат ҳукуматини хунрезликлар оқибатларини бартараф этиш, қон тўкилиши борасида, мамлакатимиздаги Андижон воқеаларидан фарқли ўлароқ, халқаро ҳамжамият иштирокида объектив текширувлар ўтказишга чақиради.