08 April 2010
22:13 -
Касби тумани ҳокими ўринбосари Қулмамат Остонаев ҳибсга олинди
Кеча Қашқадарё вилоятининг Касби тумани ҳокими ўринбосари Қулмамат Остонаев маҳаллий фуқаролардан биридан 500 АҚШ доллари миқдорида пора олаётган пайтда МХХ ходимлари томонидан ҳибсга олинган. Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари ҳозирча аниқ эмас. Тумандаги коррупцион гуруҳ халқаларидан бири бўлган амалдор шу йилнинг 1 мартида бошқа бир айблов билан ҳам жавобгарликка тортилган, лекин ундан қутулиб чиққанди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур туман прокурори Анвар Жўраев тумандаги Шакаржой қишлоғида яшовчи Рўзиқул Эдилов ҳамда унинг турмуш ўртоғи Ашургул Тўйчиевани машина билан босиб кетган, ИИБ жиноят қидирув бўлими бошлиғи Ҳасан Жўраев хизмат хонасида наркотик сотаётганида МХХ тезкор вакиллари томонидан ҳибсга олинганди.
Яъни, бир оғиз сўз билан айтилса, Касби тумани ҳоким ўринбосарининг қамалиши бу туман учун одаттан ташқари воқеа эмас. Аксинча, бу – қонунсизлик ва порохўрлик ботқоғига чўкаётган Ўзбекистоннинг ҳамма туманлари каби, Касби учун ҳам оддий ҳол.