07 April 2010
00:31 - Боғдод яна портлашлар ичида, 49 киши ҳалок бўлди, ярадорлар сони 160
Сўнгги 5 кун ичида Ироқнинг пойтахти Боғдодда 4 марта портлашлар маржони юз берди. Ҳар сафар бир неча портлаш уюштирилади, бегуноҳ инсонлар ўлдирилади. Бугун шундай портлашлар маржонининг навбатдагиси Боғдод бўйлаб даҳшат сочди.

Энг камида 7 портлаш бўлди, 49 киши ҳалок, 160 киши ярадор бўлди, дейилади Associated Press агентлигининг хабарида. 5 кун ичида ҳалок бўлганларнинг сони 100 дан ошиб кетган.

Қон тўкилиш давом этар экан, сиёсатчилар бундан ҳам ўз манфаатлари учун флйдаланишга ҳаракат қилмоқдалар. Яқинда бўлиб ўтган парламент сайловларида биринчи ўринни олган, аммо бир ўзи ҳукумат қуролмайдиган “Ироқия” коалициясининг лидери, аввал Бош вазир ҳам бўлган, ҳозир эса мухолифатдаги Аяд Аллавий Associated Press агентлигига интервью берар экан, мажуд ҳукуматнинг кучсизлиги, қолаверса, ҳокимият бўшлиғи борлигидан демократиянинг йўлини тўсмоқчи бўлган бўлган кучлар, хусусан, Ал-Қоида террористлари фойдаланаётганини гапиради ва ўзи ҳокимиятга келса, буларни тўхтатадиганадек қилиб кўрсатмоқчи бўлади.

Мавжуд Бош вазир Ал-Маликийнинг вакили эса, мухолифатни воқеаларни сиёсатлаштиришда айбламоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону