07 April 2010
02:48 - Жиззах қўзғолони андижонча эмас, жиззахчасига бостирилди
Бугун Жиззах вилояти ИИБ биноси олдига яқинларининг озодлигини талаб қилиб чиққан намойишчилар кескин қаршиллика учраган. 35-40 чоғли хотин-қизлар болалари билан яқинларининг озодлигини талаб қилган плакатлар кўтариб олишганди. Миршаблар тўдаси гўдакларнинг йиғи-сиғисига ҳам қарамади, намойишчилар милиция машиналарига ўтказилиб, уйларига олиб бориб ташланди.

Шу масала юзасидан норозилик намойиши Жиззах вилояти прокуратураси биноси олдида ўтган ҳафтанинг пайшанба куни бошланган, кеча вилоят ҳокимлиги олдида давом этганди.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 29 мартида жиноят ишлари бўйича Жиззах вилояти судида “Ислом жиҳодчилари” ва “Ваҳҳобийлик” диний радикал оқимларига мансубликда айбланаётган 25 нафар шахс устидан шу йилнинг 5 февралида бошланган маҳкама ниҳоясига етган. Ўтказилган суд музокараси чоғида давлат айбловчиси судланаётган гуруҳ раҳбарлари экани айтилаётган Акмал Улуғмуротов ва Қаюм Субҳоновларни 14 йилга, қолган судланувчиларни эса 6 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум этишни сўраган, аммо суд ҳали ҳукм чиқарган эмас.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону