06 April 2010
22:51 -
Қўшнимизда халқ қўзғолоними бўлдими ёки маҳаллий давлат тўнтаришига интилиш?
Қирғизистоннинг расмий давлат агентлиги “Кабар” ва мухолифатга яқинлиги билан маълум бўлган мустақил АКИпресс ва 24.kg cайтларининг хабарларидан маълум бўладики, бугун эрталабдан мухолифатчиларнинг “Демократия ва фуқаролар жамияти учун” коалициясига кирадиган “Ота Макон” партияси ва Социал-демократик партия Талас вилоят ҳокимияти олдида митинг ўтказишди. Митинг қатнашчиларининг сони турли манбаларда 500-600, ҳатто бир минг ёки бир неча минг деб билдирилмоқда. Митингга “Ота Макон” партияси раисининг ўринбосари Болот Шерниязов раҳбарлик қилган.
Митингчилар ўтган ҳафта Бишкекдa ўтказилган мухолифат митингларида олға сурилган шиорларни, хусусан, агар ҳукумат мухолифатнинг талабларига қулоқ солмаса, ҳамма ерда халқ қурултойлари ўтказиш ҳақидаги таклифларни қўллаб-қувватлашган. Баъзи хабарлрага кўра, митингчиларнинг кичик гуруҳи, бошқа хабарларга кўра, уларнинг кўпчилиги вилоят ҳокимлигига бостириб киришган ва Койсун Қурманалиева исмли аёлни “Халқ ҳокими” деб эълон қилишган. Аввал митинчилар билан мулоқот қилишга интилган ҳақиқий ҳоким қочиб кетган. Табиий, агар шундай қилинган бўлса, бу маҳаллий давлат тўнтаришидан бошқа нарса эмас эди.
Кечга яқин, вазият сокинлашган, митинчиларнинг асосий қисми тарқаб кетган. Болот Шерниязовнинг милицияга олиб кетилгани, ҳукумат манбаларига кўра, милицияга таклиф қилингани, кейин қўйиб юборилгани ҳам айтилмоқда.
Мамлакат Бош вазири Данияр Усенов мухолифатчиларнинг бу акциясини кескин қоралаган, ҳозир вазият ҳукумат назорати остида эканлиги, Таласда комендант соати киритишга эҳтиёж йўқлигини айтган. Президент Бақиев ҳали бу воқеаларга муносабат билдирмади.
Мухбиримизнинг фикрича, Таласдаги воқеалар мухолифатнинг фаолиятини янада сиқиштиришга, балки, бутунлай тўхтатиб қўйишга асос бўлиши мумкин. Чунки, вилоят ҳокимлигининг босиб олиниши ва халқ ҳокими тайинланиши, болалар ўйинидек кўринса ҳам, аслида, жиддий сигналлардир.
Эслатиб ўтамиз, 1992 йили Ўзбекистонда бўлган шунга ўхшаш болалар ўйини ўзбек мухолифатига қаттиқ зарба бериш учун Ислом Карим ҳукуматига яхши баҳона бўлган эди. Ўшанда бир гуруҳ маъсулиятсиз ва бу акциянинг антиконституцион эканлигининг ҳам фарқига бормаган сиёсий саводсиз мухолифатчилар “Миллий мажлис” номи остида альтернатив парламент тузишга киришган, ўша кунларда АҚШ ва Туркияда 20 кунча бўлган “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат мамлакатга қайтиши билан бирликчиларнинг бу антиконституцион акцияда иштирокини тўхтатган бўлса ҳам, ҳукумат бу воқеадан демократик мухолфатга қарши репрессиялар бошлаш учун фойдаланган эди.