06 April 2010
00:07 -
Таниқли уламо Каримуллоҳ Инъом вафот этди
Тошкент шаҳар Хазрати Имом жомъе мажсиди имоми, таниқли уламо Каримуллоҳ қори Инъом 55 ёшида вафот этди. Домланинг ўлимига жигар хасталиги сабаб бўлгани айтилмоқда. Уни Наманган вилояти Чуст туманидаги қишлоғида тупроққа беришди. Дафн маросимига 5000 дан ортиқ киши келди, жаноза намозини Ўзбекистон Мусулмонлари диний идораси раиси ўринбосари Абдураззоқ Юнус ўқиди.
Нафақат наманганликлар, балки мамлакатимизнинг турли минтақаларидаги диндорларни изтиробга солган бу воқеа ортида айрим нохушликлар ҳам борлиги айтилмоқда. Гўё, Ҳазрати Имом жомъе масжидига имомлик рутбаси масаласида домлалар ўртасида бўлган ўзаро нифоқ жараёнида Каримуллоҳ домла заҳарланган. Бироқ бу иддао борасида на расмий маълумот, на бир тиббий хулоса мавжуд эмас.
Ўзбекистон Мусулмонлари диний идораси ҳам жим. Бу каби узун-қулоқ гапларнинг юриши айнан ўша идоранинг обрўсига слбий таъсир қилишини идорадагилар тушунушмайди, шекилли.