05 April 2010
23:34 -
Пан Ги Муннинг шарофати билан Туркия ҳам Оролни эслади

Бу ердаги расмлар ҳеч кимни бефарқ қолдирмаслиги аниқ. Ўша расмлардан бирида кўриниб турибдики, бир неча ўн йил аввал денгиз бўйида бўлган шаҳар энди чўл билан ўралган. Ҳарҳолда, бу Мўйноқ бўлса керак.
Бир маҳаллар сувда сузиб, энди қумда ётган кемачалар фақат Оролни эмас, бир маҳаллар дунёнинг иккинчи расадхонасини қуриб, энди қўшни мамлакатларда мардикорчилик қилишга куни қолган, ҳеч бўлмаса, мўғиллар каби исён қилишга ҳам қурби етмайдиган ўзбек миллатининг ҳам ҳолини эслатиши керак.