06 April 2010
00:52 - Жиззахда қамалган диндорларнинг қариндошлари норозилик акцияси уюштирди
Бундан бир неча ой аввал ҳибсга олиниб, “Ваҳҳобийлик”, “Ислом жиҳодчилари” диний радикал оқимига мансубликда айбланган Жиззах вилояти Пахтакор туманида яшовчи 25 нафар диндорнинг қариндошлари бугун вилоят ҳокимлиги ҳузурида норозилик намойиши ўтказишди.

Бир қатор маҳалла оқсоқоллари ва жамоатчилик вакиллари даврага кириб, 10 нафар намойишчини Пахтакор туманидаги уйларига қайтаришга муваффақ бўлишган. Ўндан ортиқ намойишчини эса вилоят ҳокими Сайфиддин Исмоилов қабул қилишга мажбур бўлган. Музокаралар давомида ҳоким диндорларга ёрдам беришга ваъда берган.

Шу масала юзасидан аввалги норозилик намойиши Жиззах вилояти прокуратураси биноси олдида ўтган ҳафтанинг пайшанба куни ўтказилган ва акция натижасиз якунланганди. Бугунги норозилик намойиши иштирокчиларининг сўзларига қараганда эртага, 6 апрелда мазкур акция вилоят ИИБ биноси олдида давом этади.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 29 мартида жиноят ишлари бўйича Жиззах вилояти судида “Ислом жиҳодчилари” ва “Ваҳҳобийлик” диний радикал оқимларига мансубликда айбланаётган 25 нафар шахс устидан шу йилнинг 5 февралида бошланган маҳкама ниҳоясига етган. Ўтказилган суд музокараси чоғида давлат айбловчиси судланаётган гуруҳ раҳбарлари экани айтилаётган Акмал Улуғмуротов ва Қаюм Субҳоновларни 14 йилга, қолган судланувчиларни эса 6 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум этишни сўраган.

Суд ҳали ҳукм чиқарган эмас.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону