17 March 2010
23:46 -
Нурсултон Назарбой Ислом Карим билан музокараларини тамомлади
Икки президентнинг музокаралари тугагани, Нурсултон Назарбой шундан кейин матбуот конференцияси ҳам ўтказгани чет эл агентликларининг хабарида бор, аммо Ўзбекистон агентликлари ҳали жим.
Масалан, қозоқларнинг Казинформ агентлиги бугун эрталаб икки президент Кўксаройда аввал тор доирада, кейин кенгайтирилган доирада музокаралар ўтказишганини қадамма-қадам хабар қилади. Музокаралардан кейин икки президент ўта умумий шаклдаги Қўшма баёнот қабул қилишган, икки мамлакат ўртасида турли даражадаги шартномалар ҳам имзоланган.
Нурсултон Назарбой матбуот конференциясида Тожикистон ва Қирғизистон ўз ҳудудларида қурилаётган ГЭСларнинг экологик ва техноген хавфсизлиги ҳамда сувдан фойдаланиш масалалари бўйича халқаро экспертиза ўтказишга рози бўлганини билдирибди. У бу хусусда Қирғизистон ва Тожиикстон президентлари Қурмонбек Бақиев ва Имомали Раҳмон билан Тошкентга келишдан олдин телефонда гаплашган эмиш.
Матбуот конференциясида икки президент бир бирига роса хушомадгўйлик қилишган ва тушдан кейин шаҳар айланишган. Хусусан, меҳмон “Мустақиллик ва Эзгулик” монументи пойига гулчамбар қўйган, Ислом Карим унга Ҳазрати Имом мажмуаси ва Форумлар Саройини томоша қилдирган.