17 March 2010
22:18 -
Алп Жамол банкининг Қашқадарё филиали экстремизмни молиялаштиргани айтилмоқда
Расман тасдиғини топмаган хабарга мувофиқ, Алп Жамол банкининг Қашқадарёдаги филиали ўтган йили ёзда икки диний уламо ва ИИВ мулозимига суиқасд ҳамда Тошкентнинг Кўкча даҳасидаги ҳодисаларни молиялаштиришда иштирок этагни айтилмоқда. Тўғрироғи, мазкур ҳодисалар учун ҳозирда халқаро қидирувда бўлган қашқадарёлик тадбиркорлар Бахтиёр ва Ихтиёр Нуруллаевлар шу банкдаги ҳисоб-рақамига хориждан пул юборишган эмиш. Алп Жамолга қарши кампания бошланган шу кунларда бу “сир” ҳам маълум бўлиб қолибди. Банк маъмурлари жавобгарликка тортилган.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Алп Жамол банк фаолиятини тўхтатиш, уларга берилган лицензияни қайтариб олиш қарорини эълон қилди. Банк марказий бошқарувининг мулозимлари жавобгарликка тортилгани айтилмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведения