18 March 2010
01:13 -
Путин шармандаларча орқага чекинди, Белорусия Абхазия ва Жанубий Осетияни тан олмайди
Бугун Россия ва Белорусияни бирлаштирувчи Иттифоқ давлати Вазирлар Кенгаши мажлисида иштирок этиш учун Брест шаҳрига келган Россиянинг Бош вазири, аниқроғи, унинг хўжайини Владимир Путин муҳим масалада шармандаларча орқага чекинди. Бу масала – Абхазия ва Жанубий Осетиянинг мустақиллигини Белорусия томонидан тан олиниши эди.
Маълумки, Путин Гуржистон билан урушда феълан ютқазганидан кейин, ўз обрўсини сақлаб қолиш мақсадида, бу икки қўғрчоқ мамлакатнинг мустақиллиги ҳеч бўлмаса Россияга энг яқин бўлган Белорусия тарафидан тан олинишини жуда истади ва бу мамлакат президенти Лукашенкога роса босим ўтказди. Аммо, иқтисодий кризис туфайли Ғарбнинг ёрдамига муҳтож бўлган Лукашенко у тарафнинг ғазабини қўзғатмаслик учун бундай қадам қилмади. Ҳатто, бугун, яъни Путин Белорусияга келган куни, Венесуэлага жўнаб қолди.
Бундай шароитда, Путин орқага чеккинишга мажбур бўлди ва Белорусиядан Абхазия ва Жанубий Осетиянинг мустақиллигини тан олишни талаб қилмаслигини билдирувчи сўзлар айтишга мажбур бўлди.
Бу воқеа Путиннинг обрўсини юрт ичида ҳам ташқарисида ҳам жиддий ўлчовда туширади.