17 March 2010
21:15 -
ЎзАниннг аҳволи маълум, “Жаҳон” ундан қолишмайди
Ўзбекистондек катта бир давлатнинг расмий ахборот агентлиги ЎзАнинг ҳолига маймунлар йиғлаши кераклигини бир қатор мисоллар билан кўрсатиб келмоқдамиз. Кеча, Тошкентга Қозоғистоннинг президенти келди. ЎзА бу хусусда ҳалигача хабар ҳам бермади. Бу агентлик хабар ҳам деб бўлмайдиган, ҳеч кимни қизиқтирмайдиган майда-чуйда воқеаларни ёритиш билан овора.
Хўш, Ташқи ишлар вазирлигининг “Жаҳон” информацион агентлиги ҳақида нима дейиш мумкин?
Бу агентликнинг ўзбек, рус, инглиз ва араб тилида саҳифалари бор. Шу дақиқада инглиз саҳифасига кирсангиз, у сўнгги марта 10 март куни янгиланганини кўрасиз. Ўша куни биттагина хабар берилган. 9 март куни ҳам бир хабар бор. Ундан олдинги хабарнинг санаси 20 февраль. Яъни, “Жаҳон”нинг инглизча саҳифасининг замонавий хабарчиликка мутлақо алоқаси йўқ.
Ўзбекча саҳифада охирги хабарлар 13 мартга оид. Ўша куни японларнинг Нагоя Университети Тошкентда ваколатхона очганлиги икки кун кечикиб хабар қилинган. Бу ҳам хабарчилик устидан кулишдир.
“Улуғ” оғамизнинг тилидаги саҳифагина озми кўпми хабарчилик билан шуғулланади. Аммо бу ерда ҳам Нурсултон Назарбойнинг кеча Тошкентга келиши бугун тушдан кейин хабар қилинибди. Руслар айтгандек, лучше поздно, чем никогда.
Охирги марта 19 февралда янгиланган арабча саҳифа тўғрисида бир нарса дейишнинг ҳам кераги йўқ.
Хулоса битта – маймунлар йиғлайдиган бўлса, биратўласи “Жаҳон” устида ҳам йиғлайверган яхши. Қолаверса, президентимиз Ислом Карим раҳнамолигида Ўзбекистон ҳамма соҳада маймунлар йиғлайдиган ҳолга тушди.