13 March 2010
12:44 - Лаҳорда икки ўлимчи-террорист 45 кишини ўлдирди
Кеча Покистоннинг Лаҳор шаҳрида икки ўлимчи-террорист ҳарбий базаларга яқин жойда ўзини портлатди. Ўлганларнинг 9 нафари ҳарбийлар, қолганлар – ўша ерда тасодифан бўлиб қолган оддий одамлар. Икки портлаш орасида 20-25 секундча вақт ўтган. Яна бир оздан кейин учинчи террорист ҳам ўзини портлатган, аммо бу ерда бир неча киши ярадор бўлган, холос, дейилади Reuters агентлигиниг хабарида. Уччала портлашда ярадор бўлганларнинг сони 100 дан ошган.

Ҳукумат қўшинлари Ал-Қоида ва Толибон кучларига қақшатгич зарба бергач, кучсизлариб қолган фанатиклар ўзлари ва тинч аҳолини ўлдиришдан бошқа йўл тополмаяптилар.

Экспертларнинг фикрича, бундай террорист ҳужумлар давом этади. Покистон ҳукумати АҚШ тарафидан қўллаб-қувватланаётган бўлса ҳам, президент Асиф Али Зардорининг халқ ичида обрўси йўқ, бош вазир билан унинг муносабатлари яхши эмас. Жангариларнинг мақсади – ҳокимият ичида бирлик йўқлигидан фойдаланиш, сиёсий кризис чиқариш.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону