13 March 2010
13:27 - Олмаота вилоятида сувомборининг тўғони бузилди, 30 киши ҳалок бўлди
Қозоғистон расмий ахборот агентлтикларининг хабарларига кўра, кеча Олмаота вилоятидаги Қизил-Ёғоч сувомборининг тўғони қаттиқ ёмғир натжасида бузилган ва сув остида қолган бир қишлоқда 30 киши ҳалок бўлган.

Бош вазир Карим Масимов бу қишлоққа келиб, аҳоли билан учрашди. У ҳалокат бўйича текшириш ўтказиш ва омборнинг эгаси кимлигини, унинг хавфсизлиги учун ким маъсул эканлигини аниқлаш бўйича топшириқ берганидан тушунса бўладики, бу омбор ёки қаровсиз қолган ёки унинг хусусий эгалари бўлган.

Бундай нохуш воқеанинг Қозоғистон президенти ўз қароргоҳида индустриал-инновацион ривожланишини тезлаштириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказган куни рўй бериши ҳар қандай одамни ўйлантириб қўяди. Индустриал-инновацион ривожланишини тезлаштириш керакли ва яхши масала, аммо мамлакатда оддий сув омборлари назоратсиз бўлса, индустриал-инновацион ривожланиш бўлишига ким ишонади.

Кеча Қозоғистоннинг жанубида бир вертолет ҳалокатга учрагани ва унинг ичидаги 8 киши ҳалок бўлгани ҳам Қозоғистондан келаётган хабарлар ичида.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону