12 March 2010
02:44 -
Педагогика универститетига тафтиш гуруҳи сафарбар қилинди
Бугун Тошкент Давлат Педагогика универститетига Ўзбекистон Республикаси Президенти девони назорат тафтиш бошқармаси, МХХ ва Бош прокуратура идораларининг тергов гуруҳидан иборат тафтишчилар жамоаси сафарбар қилинди.
Маълум бўлишича, университетда қўшимча талабаликка олиш шарти билан 250 нафар абитурентлардан 2000-2500 АҚШ доллари миқдорида пора олинган. Университет ректори, профессор Фазлиддин Ҳайдаров Ўзбекистон Давлат Солиқ қўмитаси раиси Ботир Парпиевнинг ўғлига тегишли хусусий фирма билан ҳамкорликда университетни таъмирлаш баҳонасида йирик миқдордаги талон-тарожликка қўл урган.
Воқеалар ривожи кейинги хабарларимизда.