12 March 2010
03:16 - Паркентликлар газ берилишини талаб қилишдими, ҳуқуқ ҳимоячисининг озод қилинишини? Ёки ҳеч нарса бўлмадими?
Бугун “Ҳаракат” таҳририяти мухбири билан боғланган бир неча паркентлик 150 нафар кишининг туман ҳокимлиги биноси олдида норозилик намойиши ўтказаётгани, унга журналистларни ҳам таклифи қилишларини айтишди. Ўзларининг хонадонларга етказиб берилаётган табиий газ миқдоирининг пасайиб кетганидан норози эканиликларини таъкидлаган фуқаролар туман ҳокими уларнинг ҳузурига чиқмаётганидан шикоят қилишди.

Бироқ норозилик намойишининг бошқа қатнашчилари айрим оммавий ахборот воситалари, хусусан, “Озодлик” радиосининг ўзбекча программаларига интервью бериб, ҳибсга олинган ҳуқуқ ҳимоячиси Азамат Ёқубовнинг озод қилинишини талаб қилганликларини айтибди. Унинг таъкидлашича, маҳаллий фуқаролар йиғинларидан бирининг раиси экани айтилаётган Азамат Ёқубов одамлардан газ учун пул йиққан, прокуратура эса одамларнинг пулини фирибгарлик билан олган деган айблов билан уни ҳибсга олган.

Паркент прокуратураси бундай шахснинг ҳибсга олингани, умуман, норозилик намойиши ўтказилгани ҳақидаги хабарнинг ёлғонлигини таъкидлади.

Ҳозирча ким ҳақ ким ким ноҳақ эканлигини билолмадик, дейди мухбиримиз. Аммо воқеани ўрганишга, янги маълумотлар бўлса хабар қилишга ҳаракат қиламиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону