12 March 2010
03:47 - Коррупция қурбони бўлган пастдарғомлик солиқчи Акбар Исломовга прокурор 13 йил сўради
Аввалги хабарларимизда Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани Солиқ инспекцияси нозири Акбар Исломовнинг порахўрлик, матбуот орқали туҳмат ва ҳақорат қилишда айбланиб, қамоққа олинганини билдиргандик. Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судида ўтган бугунги маҳкамада, прокурор маҳаллий коррупцион доиралар билан курашиб, жавобгарликка тортилган солиқчини 13 йилга озодликдан маҳрум этишни сўради. Уни “Солиқчи нега айбдор қилинди?” мақоласи орқали “Ҳуррият” газетасида ҳимоя қилиб чиққан газета мухбири Аъзам Рустамни ҳам жиноий жавобгарликка тортишни талаб қилди.

Эслатиб ўтамиз, 2007 йилда Акбар Исломов Пастдарғом тумани ДСИ нозири сифатида ҳоким, прокурор ва миршаббоши етакчилигидаги коррупцион гуруҳларнинг давлат ерларида даромадбоп экинлар етиштиргани ҳақидаги материалларни республика МХХга етказган ва шундан сўнг унинг ўзини жавобгар қилишган. Ўзини оқлаш учун турли идоралар, хусусан, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти, БМТнинг инсон ҳуқуқлари қўмиталарига мурожаат қилган солиқчини иккинчи марта жавобгарликка тортишди. У бу гал туҳмат, ҳақорат ва порахўрликда айбланган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону