27 February 2010
06:20 - Данияда чоп этиладиган “Politiken” газетаси Муҳаммад пайғамбар авлодлари билан битим имзолади
Муҳаммад пайғамбар авлодларини бирлаштирувчи саккизта ташкилот билан Данияда чиқадиган “Politiken” газетаси ўртасида битим имзоланди, дейилади оммавий ахборот воситаларида тарқатилган хабарларда.

Битимга мувофиқ, газета бундан буён ҳам пайғамбарнинг карикатураларни чоп этиш ҳуқуқидан воз кечмайди, аввалгилари учун кечирим ҳам сўрамайди. Бундай битим имзолашнинг маъноси нималигини тушуниш қийин, дейди мухбиримиз.

Битим имзолаш ғояси 2008 йилда бир қатор Даниядаги газеталар пайғамбар карикатура қилинган суратларни чоп этганларидан сўнг юз берган тартибсизликлар натижасида ўртага чиққанди. Бошқа нашрлар бундай битим имзолашдан воз кечдилар. Қолаверса, битим имзолаш ғояси Дания хукуматдагиларга ҳам ёқмапти.

Эслатиб ўтамиз, карикатуралар дастлаб даниялик нашрлар томонидан 2005 йилда чоп этилгач, мусулмонларнинг кескин норозилигига ва оммавий тартибсизликларга сабаб бўлди. 2006 йилда бир неча киши қурбон ҳам бўлган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону