27 February 2010
05:47 - Туркиянинг машҳур эстрада хонандаси Таркан ҳибсга олинди
Кеча Истанбулда полициянинг наркотик бўлими тарафидан эстрада юлдузи Таркан ушлангани бу мамлакат ахборот воситаларининг асосий мавзусига айланди. Истанбул волиси (губернатори) Гулер бу ҳақда журналистларга маълумот берар экан, прокуратура ходимлари тарафидан махсус оперция ўтказилгани, узоқ вақт кузатувлар олиб борилгани ва гиёҳвандлик модда тарқатишда айбланаётган бир гуруҳ ушланиб, изоляторга жўнатилганини айтди. Таркан ҳам шу гуруҳнинг ичида, прокуратуранинг талаби билан ушланган.

Воқеанинг бошқа тафсилотларни гапирмаган волига кўра, тергов ишлари ҳали ҳам олиб борилаяпти, иш судга чиқарилади ва Тарканга нисбатан ҳам эҳтиётлик чораси белгиланади.

Эслатиб ўтиш фойдали, Туркияда ҳар вилоятнинг халқ тарафидан тўғридан-тўғри сайланадиган ҳокими ва марказий ҳукумат тарафидан тайинланадиган волиси бўлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону