07 February 2010
01:32 - “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси раиси ўринбосаларининг суҳбати бўлиб ўтди
Бугун “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси раиси Абдураҳим Пўлатнининг ўринбосарлари Пўлат Охун (у партиянинг ташқи алоқалари бўйича маъсул, ҳозир сиёсий қочқин сифатида Швецияда яшайди) ва Ҳамдам Сулаймон (Фарғони водийси бўйича маъсул) телефон орқали суҳбатлашдилар. Суҳбат давомида Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятларидаги сиёсий вазият, “Бирлик” Партияси фаолиятига тегишли масалалар муҳокама қилинди. Бу масалалардан ташқари минтақадаги сув манбаларидан фойдаланиш масалаларида Ўзбекистон ва Тожикистон орасидаги чиқаётган муаммомлар муҳокама қилинди.

Воқеаларни ривожланиши бизни бу масалага бефарқ қараб туришимизга йўл қўймайди, деб фикр билдирди Пўлат Охун. Ҳамдам Сулаймон ўз навбатида “Бирлик” Партияси бу масала бўйича ўз позициясини эълон қилиши кераклигини айтди.

Сафдошлар бу масалани кенгроқ форматда муҳокама қилиш ва партиянинг расмий муносабатини билдирувчи ҳужжат тайёрлаш хусусида келишдилар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону