06 February 2010
23:50 - Россиядаги Элчимиз Илҳом Неъматов чақириб олинган
UzDaily.uz интернет нашрининг хабар қилишича, мамлакатимизнинг Россия Федерациясидаги элчиси Илҳом Неъматов фавқулодда чақириб олинган. Хабарда таъкидланишича, Россиядаги дипломатик миссияси инқирози арафасида у Россия Ташқи ишлари вазири Сергей Лавров билан учрашган экан.

Одатда элчи ўзи элчилик қилаётган мамлакатнинг қандайдир ишларига норозилик сифатида вақтинча ёки бутунлай чақириб олинади. Аммо Москвадаги элчининг чақириб олиниш сабаби бошқачароқ, дейди мухбиримиз. Кузатувчиларнинг тахминича, 57 яшар наманганлик дипломат Президент Ислом Карим ёқтирмайдиган айрим ўрис амалдорлар билан кўп марта мулоқотда бўлган. Ҳар қадами кузатув остида бўлган дипломат эҳтиётсизлик қилган ёки бу тахмин ҳам ўз номи билан шунчаки миш-мишдир. Қолаверса, Сергей Лавров Ислом Карим ёқтирмайдиган одамлар рўйхатига кириш-кирамслиги ҳам маълум эмас.

Илҳом Неъматов икки йил илгари Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимдан Россияга жўнатилганди. Меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида элчимизнинг миссияси даврида ижобий ишлар кўзга ташланган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону