07 February 2010
20:00 -
Украинада президент сайловнинг иккинчи тури ўтмоқда
Ҳозир Украинада маҳаллий вақт бўйича соат 12. Маҳаллий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, сайлов жиддий фавқулодда ҳодисаларсиз ўтмоқда. Бир участка сайлов комиссиясиниг котиби шу участкада ўлик ҳолда топилгани ҳақидаги хабар ҳали тасдиқланмаган.
Унчалик жиддий бўлмаган ҳодислар эса ҳар доим ва ҳар ерда бўлади, Украинада ҳам бўлмоқда. Маслан:
Сайлов участкаларидан бирида ёнғини чиққан, аммо дарҳол учирилган.
Бир сайлов участкаси миналаштирилгани ҳақида маълумот келган, текширивда мина топилмаган.
Номзодлардан бири Виктор Янукевич овоз берадиган сайлов участкасида 1984-1991 йилларда туғилган 5 қиз белларигача ялонғоч бўлиб, “сиёсатчилар мамлакатни зўраламасликлари керак” деб бақиришган. Уларни милиция ушлаб кетган, уларга ёки жарима солинармиш ёки 15 кунгача қамалишармиш.
Президент Юшченко овоз бериб бўлгандан кейин журналистларга шундай дебди: “Украиналар бугун танлайдиган номзоларидан ҳали уялиб юрадилар, аммо бу ҳам демократия”.
Икки тараф вакиллари ҳам сайлов қонунбузарликлар билан ўтаётганини айтишмоқда.