05 February 2010
13:41 - Фарғоналик ҳуқуқ ҳимоячиси Ғанихон Маматхонов Тоштурмага келтирилди
“Voice of Freedom” интернет нашрининг ёзишича, фирибгарлик ва пора беришда айбланиб, жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоятининг Охунбобоев тумани суди томонидан 5 йилга озодликдан маҳрум этилган Шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотининг Фарғонадаги вакили Ғанихон Маматхонов Тоштурмага олиб келинган. Маълум бўлишича, жазони ижро этиш муассасасига у яқин орада шу ердан жўнатилади.

Дастлабки тергов ва суд жараёнларида учинчи марта инстультни бошдан ўтказган ҳуқуқ ҳимоячисининг хонадони унинг соғлиғидан хавотирда. Улар Ғанихон Маматхоновни тегишли тартибда Фарғонадаги колониялардан бирига жойлаштиришни сўраб, муатсадди идораларга мурожаат қилишган. Хонадон бекасининг мурожаати Ўзбекистон ИИВ Жазони ижро этиш Бош бошқармаси маъмуриятининг кўнглини юмшата оладими ёки ҳуқуқ ҳимоячисини шароити оғир колонияга ўтказишадими, кўрамиз. Воқеалар ривожи кейинги хабарларимизда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону