05 February 2010
13:12 -
Рус ҳуқуқ ҳимоячиларининг яна бир ғалабаси: Европа суди Ўзбекистон фуқаросини мажбуран экстрадиция қилишни тўхтатди
Марказий қароргоҳи Москвада жойлашган “Инсон ҳақлари институти”нинг (собиқ “Фуқаролар ҳамкорлиги” ташкилотининг) “Марказий Осиёдаги сиёсий қочқинларга ёрдам программаси” раҳабари Елена Рябининанинг сўнгги хабарларидан қуйидагилар маълум бўлади.
Шу йил 1 февралда Россиянинг Рязань шаҳар ҳуқуқ-тартибот органлари тарафидан ўз мамлакатида тақиқланган диний ташкилотларда иштирок этишда айбланаётган Ўзбекистон фуқароси Умид Ёқубовни Ўзбекистоннинг талаби билан Ўзбекистонга тутиб бериш қарори чиқарилган эди. Рязандаги махсус изоляторнинг раҳабарияти адвокат Светлана Колбневага Умид Ёқубов билан учрашишга ҳам рухсат бермаган. Шундан кейин, адвокат Европа Инсон Ҳақлари Судига мурожаат қилишга мажбур бўлган.
Елена Рябининанинг кеча кечқурун тарқатган охирги хабарига қараганда, Европа Инсон Ҳақлари Суди бу ишни ўта тезкорлик билан кўриб чиқиб, Умид Ёқубовни мажбурий равишда Ўзбекистонга тутиб беришни тўхтатиб туришга қарор қилди.
Россия бу суд билан қисман ҳамкорлигини бир неча кун аввал тўла ҳамкорликка айлантирувчи ҳужжатни расман қабул қилган эди. Демак, Европа судининг қарори сўзсиз бажарилади ва Умид Ёқубовнинг иши қонунлар доирасида ва ошкоралик руҳида қайтадан кўриб чиқилади, тўғрироғи, қайта кўриб чиқилиши керак.
Рус ҳуқуқ ҳимоячиларини навбатдаги ғалаба билан олқишлаш лозим.
Эслатиб ўтамиз, “Фуқаролар ҳамкорлиги” ташкилотининг раҳабари Светлана Ганнушкина шу кунларда Нобель мукофоти комитети тарафидан бу мукофотга номзод сифатида расман рўйхатга олинди.