04 February 2010
15:04 - Шахматчиларимиз Ҳиндистонда яна совриндор бўлишолмади
Яқинда Ҳиндистонда ўтказилган “Parsvnath International” турнирида қатнашган ўзбек шахматчилари Саидали Йўлдошев, Марат Жумаев ва Нафиса Мўминова биронта совриндор ўринни эгаллай олмаган эдилар. Яна шу шахматчилар иштирокида яна ўша Ҳиндистонда “Chennai open – 2010” турнири ўтказилаётганини ҳам хабар қилгандик.

Расмий хабарлардан маълум бўлишича, бу турнида ҳам спортчиларимиз соврин ололмаганлар. Гроссмейстер Марат Жумаев 11 имкониятдан саккиз очко олиб, қайси ўринни олгани айтилмайди ҳам. Бошқа гроссмейстеримиз Саидали Йўлдошев 7,5 очко билан қолибди.

Турнирнинг биринчи тўрт турида Нафиса Мўминова уч очко олгани хабар қилинганди, охирги хабарда унинг номини тилга олишмагани қизиқ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону